Алмати полицияси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога муносабат билдирди. Видеода боғча тарбиячисининг иккита болани калтаклагани тасвирланган, деб ёзади Zakon.kz .
Мазкур ҳолатни Алатауск полицияси ўрганмоқда. Жароҳатланган болаларнинг бирининг онаси полицияга мурожаат қилган. Яқин орада 35 ёшли боғча тарбиячиси устидан иш судга оширилади , деб хабар берди Алмати полиция департаменти матбуот хизмати.
Маълумот учун, боғча тарбиячиси болакайлар ётган хонага кириб, уларни бошқа хонага олиб чиққан, кейин эса бир неча марта калтаклаган.