Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Боғча, мактаб ва канализация тармоғини таъмирлаш баҳонасида миллионлаб пуллар чўнтакка урилгани аниқланди

A A A
Боғча, мактаб ва канализация тармоғини таъмирлаш баҳонасида миллионлаб пуллар чўнтакка урилгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.X.” хусусий корхонаси раҳбари О.Х. “Я.Б.Х.” ИК масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилишда расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали жами 218,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.Т.” МЧЖ раҳбари Н.И. “Я.Б.И.” ИК масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, мактаб спорт залини реконструкция қилишда расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали жами 166,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қўшкўпир ва Янгиариқ туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Я.”, “N.Z.”, “A.K.” МЧЖ масъул шахслари мактабгача таълим ташкилоти ҳамда умумий ўрта таълим мактаб биносини реконструкция қилишда расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали жами 163,7 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "Y.Z." МЧЖ масъул шахслари “Олчазор” МФЙ ҳудудида янги канализация тармоғини марказий канализация қувуридан тортиш ишларида расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали жами 66,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:23 10.08.2023. Ўқилди: 1620 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!