Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Бодикамераси ишламаётган ЙПХ ходимига чора кўрилдими?

A A A
Бодикамераси ишламаётган ЙПХ ходимига чора кўрилдими?

25 апрель куни соат 14:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Акбаров томонидан Сергели тумани ҳудудида жойлашган "Турбанов" блок-постида тегишли меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида "Малибу" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган.

Видео лавҳада ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига бодикамера мосламасининг қуввати тугаганлиги айтилган ва бу ҳолатга ҳайдовчи томонидан эътироз билдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётган эди.

Текширув натижалари ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Текширув хулосасига кўра, хизмати давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Акбаровга ва унинг бевосита рахбарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.

Киритилди: 07:30 07.05.2021. Ўқилди: 4292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!