Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

BMW АҚШда 58 мингдан ортиқ автомобилини қайтариб олмоқда

BMW АҚШда 58 мингдан ортиқ автомобилини қайтариб олмоқда

АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (NHTSA) Германиянинг BMW компанияси АҚШдаги 58 713 та автомобилини қайтариб олишини эълон қилди.

Бу ҳақда хорижий ОАВлар хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, қайтариб олишга кондиционер тизимининг симларида аниқланган шикастланиш сабаб бўлган. Ушбу носозлик қисқа туташув хавфини ошириши мумкин.

NHTSA маълумотларига кўра, қайтариб олиш бир нечта моделларни қамраб олади. Улар орасида "M5 Sportswagon", "M5" ва "750e xDrive" моделлари ҳам бор.

Компания вакили ОАВга берган баёнотида автомобилларни қайтариб олиш ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ўтказилган сифат текшируви натижасида мазкур автомобилларда кабель йўналишини такомиллаштириш зарурлиги аниқланган.

Вакилнинг қўшимча қилишича, ҳозиргача ушбу носозлик билан боғлиқ бирорта ҳам бахтсиз ҳодиса қайд этилмаган.

Киритилди: 23:32 25.02.2026. Ўқилди: 184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!