13 март куни тонгда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Юқори мартабали меҳмон И.Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан кутиб олинди.
Фолькер Тюрк ташриф давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари раҳбарияти, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан учрашув ўтказиш режалаштирмоқда.
Шунингдек, БМТ вакили Қорақалпоғистон Республикасига ҳам боради.