БМТ Хавфсизлик Кенгаши 11 март куни Ливандаги вазиятни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказади.
БМТ вакили Стефан Дюжаррик бу ҳақда маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ташкилотнинг гуманитар ишлар бўйича бош котиби ўринбосари Том Флетчер Хавфсизлик Кенгашига ҳисобот тақдим этади.
Аввалроқ Франция сўнгги бир ҳафта ичида Исроилнинг кенг кўламли ҳужумларига учраган Ливандаги вазиятнинг ёмонлашиши сабабли БМТ Хавфсизлик Кенгашини фавқулодда йиғилиш ўтказишга чақирган эди.