БМТ маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланганидан бери 5,5 минг тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида 2125 нафар эркак, 1451 нафар аёл, 147 нафар қиз ва 170 нафар ўғил бола, шунингдек, жинси ҳали аниқланмаган 39 нафар бола ва 1582 нафар катталар бор.
Биргина август ойининг дастлабки икки ҳафтасида 144 киши вафот этган.
БМТнинг фикрича, шиддатли жанглар давом этаётган жойлардан маълумот кечроқ етиб келишини инобатга олсак, ҳақиқий рақамлар анча юқори.
Мариупол шаҳар кенгаши маълумотларига кўра, жангларда вайрон бўлган ушбу шаҳарда 20 мингга яқин ўлик бўлиши мумкин.