Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

БМТ: «Ўртаер денгизи энг кўп муҳожир ютган денгиз»

A A A
БМТ: «Ўртаер денгизи энг кўп муҳожир ютган денгиз»

БМТнинг муҳожирлар ишлари бўйича олий комиссарияти Европага Ўртаер денгизи орқали қилинган ҳижратлардаги қурбонлар ҳақида берган баёнотига кўра, охирги ойлар давомида Ўртаер денгизи муҳожирлар учун энг даҳшатли денгизга айланган.

Баёнотда жорий йил бошидан бери Ўртаер денгизи орқали Европага ўтишга ҳаракат қилган ноқонуний муҳожирларнинг 1600 нафари ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани айтилган.

Охирги вақтларда Европага Ўртаер денгизи орқали борадиган муҳожирлар сони камайган. Буни денгиздаги уларнинг кўпчлиги ҳалок бўлаётгани билан изоҳлаш мумкин.

Жорий йил январдан августга қадар ҳар 18 муҳожирдан бири ҳалок бўлган. 2017 йилда бу кўрсатгич ҳар 42 кишига бир кишини ташкил қилган.

Олий комиссарият ноқонуний муҳожирлар учун хавфсиз, қонуний йўлларни очишга чақирган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 18:01 04.09.2018. Ўқилди: 1889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар