Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Россия-Украина можаросининг барча томонларини кескинлашувнинг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.
Бу ҳақда БМТ бош котиби вакили Стефан Дюжаррик маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Россия томонининг "Орешник" ракетасини учирилиши воқеаларнинг "яна бир хавотирли" ривожланишидир.
БМТ можаро халқаро ҳуқуқ ва ҳудудий яхлитлик асосида ҳал этилишини истайди, дея қўшимча қилди Дюжаррик.
Ташкилот Москва ва Киевни фуқаролик ёки муҳим инфратузилмага ҳужум қилмасликка, тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлашга чақиради.