Судан бутун минтақани беқарорлаштириши мумкин бўлган "тўлиқ кўламли фуқаролар уруши" ёқасида.
AFP хабарига кўра, бу ҳақда БМТ бош котиби вакили ўринбосари Фархон Ҳақ маълум қилган.
Унга кўра, жаҳон ташкилоти раҳбари Антониу Гутерриш камида 22 киши ҳалок бўлган Судандаги Омдурман шаҳрига берилган ҳаво ҳужумини қоралаган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосарининг таъкидлашича, ташкилот раҳбари “қуролли кучлар ўртасида давом этаётган уруш Суданни кенг кўламли фуқаролар уруши ёқасига олиб келиб, бутун минтақани беқарорлаштириши мумкинлигидан жуда хавотирда”.