Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Қора денгиз ташаббуси бўйича Саудия Арабистонида Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги музокараларда эришилган музокаралар ва келишувларни олқишлайди.
Бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнотида айтилади.
"Фуқаро кемалари ва порт инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун Қора денгизда сузиш эркинлиги тўғрисида битим тузиш Украина ва Россия Федерациясидан жаҳон бозорларига савдо йўллари муҳимлигини кўрсатиб, глобал озиқ-овқат хавфсизлиги ва таъминот занжирига муҳим ҳисса бўлади”, — дейилади хабарда.
Дюжаррикнинг сўзларига кўра, БМТ бош котиби 2024 йил 7 февралда Украина президенти Владимир Зеленский, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Қора денгизда хавфсиз ва эркин навигацияни таъминлаш таклифи билан йўллаган мактубларидан сўнг, БМТ бу йўналишда изчил иш олиб бормоқда.
"Бош котиб барча тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун воситачилик хизматларини кўрсатишга тайёр. У бундай саъй-ҳаракатлар барқарор ўт очишни тўхтатишга олиб келади ва Украинада адолатли, кенг қамровли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшишига умид билдиради", - деди БМТ Бош котиби вакили.