Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташрифи бўйича маърузасини тақдим қилди

БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташрифи бўйича маърузасини тақдим қилди

2020 йил 13 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Женевада (Швейцария) бўлиб ўтаётган 44-сессияси доирасида БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саяннинг 2019 йил 19-25 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунларига доир маърузаси тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Диего Гарсия-Саян Ўзбекистонда суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқшуносларнинг ўз касбий фаолиятини янада эркин бажаришини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг муайян амалий натижаларини санаб ўтди. Мамлакатимизда суд ҳокимияти ва судлар хизматини ташқи сиёсий босимлардан муҳофаза қилиш борасида кенг ваколатларга эга бўлган конституциявий орган сифатида Судьялар олий кенгаши ташкил этилганини эътироф этди.

Киритилди: 20:43 13.07.2020. Ўқилди: 2333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!