Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

БМТ Истанбулдаги Россия-Украина музокараларида иштирок этмади

БМТ Истанбулдаги Россия-Украина музокараларида иштирок этмади

БМТ Россия ва Украина ўртасида Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда иштирок этмади.

Бу ҳақда жаҳон ташкилоти бош котиби вакили ўринбосари Стефани Трембле маълум қилди.

"Бирлашган Миллатлар Ташкилотига Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда воситачилик қилиш бўйича ҳеч қандай сўровлар келиб тушмади. Яъни, БМТ жараёнда иштирок этмаяпти", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган эди.

Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан кейинроқ “ишончни мустаҳкамлаш мақсадида” ўтказилган учрашувдан сўнг томонлар 1000 кишига 1000 дона алмашиш бўйича келишувга эришганини айтди.

"Шунингдек, улар ўт очишни тўхтатишга имкон берадиган шартларни ёзма равишда алмашишга келишиб олдилар. Томонлар янги учрашув бўйича ҳам фундаментал келишувга эришдилар", деб ёзди Туркия ТИВ раҳбари ўзининг Х саҳифасида.

Киритилди: Бугун 00:28. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!