Ташкилот бу режа ҳалокатли оқибатларга олиб келиши, жумладан, аҳолини зўравонлик билан кўчириш, инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш ва кенг кўламли вайронагарчиликка сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
"Исроил ҳукумати урушни авж олдириш ўрнига, Ғазодаги тинч аҳолини қутқариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириши, инсонпарварлик ёрдами тўлиқ ва тосқинликсиз етиб боришини таъминлаши шарт," — деди БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Тюрк.