Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

БМТ Исроилни «қуролли тўқнашув зоналарида болаларга зарар етказадиган» давлатлар рўйхатига киритади

БМТ Исроилни «қуролли тўқнашув зоналарида болаларга зарар етказадиган» давлатлар рўйхатига киритади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроилни «қуролли тўқнашув зоналарида болаларга зарар етказадиган» давлатлар ва ташкилотларнинг қора рўйхатига киритишга қарор қилди.

Исраэл Натионал Неwс хабарига кўра, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг АҚШдаги ҳарбий атташеси генерал Хеди Зилберманни ташкилот қарори ҳақида хабардор қилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари генералга Исроил ИШИД, «Ал-Қоида», «Боко-Ҳарам» террорчи ташкилотлари билан бир рўйхатда бўлишини маълум қилди.

Исроилнинг Гутерришни бундай ҳаракатдан воз кечишга кўндириш уринишлари муваффақиятсизликка учрагани хабар қилинади. Келгуси ҳафта БМТ «қуролли можаро зоналарида болаларга зарар етказувчи» мамлакатлар ва ташкилотларнинг янгиланган қора рўйхатини эълон қилади, улар орасида Исроил ҳам бор.

Тахминларга кўра, рўйхатда Исроил давлатининг номи аниқ тилга олинмайди ва БМТ вазиятда айбдор сифатида «Исроил армияси»ни белгилайди.

Ғазо секторида ҳар 10 дақиқада бир бола ҳалок бўлади ёки яраланади

2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумлари натижасида 36 586 фаластинлик, жумладан 10 171 аёл ва камида 15 328 бола ҳалок бўлди, яна 83 074 нафар фаластинлик яраланди.

БМТ маълумотларига кўра, Ғазо секторида ҳар 10 дақиқада бир бола ҳалок бўлади ёки яраланади.

Ғазо сектори ҳукумати матбуот хизматининг 3 июнь куни маълум қилишича, эксклавдаги 3500 нафар бола очлик туфайли ўлим хавфига дуч келган.

Киритилди: 18:46 08.06.2024. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!