Бугун 12 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

БМТ ишғол остидаги украиналикларнинг қийноққa солинганининг янги далилларини топди

БМТ ишғол остидаги украиналикларнинг қийноққa солинганининг янги далилларини топди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Украинадаги ҳуқуқбузарликларни тергов қилиш комиссияси ҳисоботида қайд этилишича, украиналик ҳарбий асирлар ва Россия томонидан босиб олинган ҳудудларда қамоққа олинган тинч аҳоли тайинланган “ҳокимият вакиллари”нинг розилиги билан мунтазам равишда қийноққа солинган. Янги далиллар экспертларнинг қийноқлар, айниқса қамоқхоналардаги куч ишлатишлар кенг тарқалганлиги ҳақидаги хулосаларини тасдиқлайди, шунингдек, қийноқларга Россия Федерациясининг "маълум бир хизматлар ходимлари" жалб қилинганлигини кўрсатади.

БМТ экспертларининг фикрича, "асосан эркакларга нисбатан" жинсий зўравонлик Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги деярли барча қамоқхоналарда қўлланиладиган қийноқ усулларидан бирига айланган. "Қийноқларни қўллаш бўйича буйруқлар Россия ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари томонидан берилган, улар содир бўлаётган воқеаларни маъқуллаган ёки унга аралашишни зарур деб ҳисобламаган", дея таъкидланади комиссия ҳисоботида.

"Босиб олинган ҳудудларда аҳолини “руслаштиришга” қарши чиққан тинч аҳоли қийноқларга дучор бўлмоқда. Бу эса уруш вақтида инсонпарвар муносабатда бўлиш тўғрисидаги Женева конвенцияларига зиддир", — дея қайд этади БМТ экспертлари.

Киритилди: 20:05 25.09.2024. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!