БМТнинг Мустақил халқаро тергов комиссиясига кўра, Фаластин анклавида “болалар, жумладан, ўсмирлар таълими ва ўқитувчиларнинг ҳаёти ачинарли аҳволда.
Исроил армиясининг ҳужумлари оқибатида Ғазо секторидаги мактаб ва университет биноларининг 90 фоиздан ортиғига зарар етган ёки вайрон бўлган. Бу ҳақда БМТ мустақил халқаро тергов комиссиясининг босиб олинган Фаластин ҳудуди, жумладан, Шарқий Қуддус ва Исроил масалалари бўйича ҳисоботида айтилади.
“Комиссия Исроил Ғазодаги мактаб ва университет биноларининг 90 фоиздан ортиғига ҳаво ҳужумлари, артиллериядан ўқ узиш, ўт қўйиш ва назорат остидаги портлашлар орқали зарар етказгани ёки вайрон қилганини аниқлади”, дейилади матнда. Комиссия ҳисоб-китобларига кўра, Фаластин анклавида шароит “болалар, жумладан, ўсмирлар таълим олиши ва ўқитувчилар ҳаётини имконсиз қиладиган” шароитда. Қайд этилишича, Ғазода 658 мингдан ортиқ бола 20 ойдан бери мактабга бормаган, деб хабар беради tass.ru.