Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

БМТ: Ғазода 50 минг бола тўйиб овқатланмаслик сабабли даволанишга муҳтож

БМТ: Ғазода 50 минг бола тўйиб овқатланмаслик сабабли даволанишга муҳтож

Ғазода 50 мингга яқин бола ўткир тўйиб овқатланмаслик сабабли даволанишга муҳтож. Ғазога инсонпарварлик ёрдами оқимига чекловлар давом этар экан, Фаластин анклавининг аҳолиси «даҳшатли очарчилик»га дуч келишда давом этмоқда.

Бу ҳақда БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги Х ижтимоий тармоғидаги нашрида айтилади.

Нашрнинг қайд этишича, УНРWА ходимлари оилаларга ёрдам етказиш учун тинимсиз ишламоқда, бироқ Ғазо секторидаги вазият ҳалокатли.

УНРWА блокададаги Ғазо секторида яна ўт очишни тўхтатишга чақирди.

2023 йил 7-октабрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари натижасида 37296 фаластинлик ҳалок бўлди, улардан камида 15694 нафари бола ва 10279 нафари аёл, 85197 нафари эса яраланган.

Минглаб ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайроналар остида қолмоқда.

Киритилди: 11:31 16.06.2024. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!