Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

БМТ Эрондан афғонистонликлар учун чегарани ёпмасликни сўради

A A A
БМТ Эрондан афғонистонликлар учун чегарани ёпмасликни сўради

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги (ҚБОК) Эронни хавфсизлик ҳолати ёмонлашгани сабабли уйларини ташлаб кетаётган афғон фуқаролари учун чегарани ёпмасликка чақирди. Баёнотда таъкидланганидек, 200 га яқин афғонистонлик кучли жанглар туфайли дам олиш кунлари Нимроз вилоятидан Эронга қочиб ўтган, деб ёзади “ТAСС”.

“Қочқинлар ишлари бўйича комиссар бу ҳафта Aфғонистондаги можароларнинг кескин авж олишидан жуда хавотирда. Мамлакат жануби-ғарбидаги Нимроз вилоятида тобора кучайиб бораётган тўқнашувлар фонида, икки юзга яқин афғон қочқинлари ҳафта охирида Эрон Ислом Республикасига қочишга мажбур бўлишди”, - дейилади идорада.

БМТ Эрон ҳукуматини "Aфғонистонда гуманитар инқироз кучайиб бораётгани сабабли Милак чегара пунктини очиқ сақлашга" чақирди, акс ҳолда "минглаб одамларнинг ҳаёти хавф остида бўлиши мумкин". Олий комиссар идораси "(қочқинларни) қабул қилиш ташкилотига шошилинч ёрдам кўрсатишга тайёрланмоқда", дейилади хабарда.

Ҳозир Эронда Aфғонистондан 1 миллионга яқин қочқин рўйхатга олинган.

Киритилди: 10:47 11.08.2021. Ўқилди: 2019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!