Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

БМТ дунё мамлакатларини Суриядаги лагердан 27 минг болани ватанига қайтаришга чақирди

A A A
БМТ дунё мамлакатларини Суриядаги лагердан 27 минг болани ватанига қайтаришга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг терроризмга қарши кураш бўйича раҳбари Владимир Воронков жаҳон мамлакатларини Суриянинг шимоли-шарқидаги улкан лагерда қолиб кетган 27 минг нафар болани ватанига қайтаришга чақирди.

Уларнинг аксарияти бир вақтлар Ироқ ва Суриянинг катта қисмини назорат қилган ИШИД жангариларининг ўғил-қизлари ҳисобланади.

Владимир Воронков БМТ Хавфсизлик Кенгашининг жума куни бўлиб ўтган норасмий йиғилишида “ал-Хол” лагеридаги болаларнинг даҳшатли аҳволи бугунги кунда дунёдаги энг долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлади.

“27 минг бола лагерь ичида ИШИД кучлари томонидан ўлдирилиши ва  радикаллашиш хавфи остида қолмоқда» дейди Воронков.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсонпарварлик хизмати маълумотларига кўра, Суриядаги қочоқлар ва бошқа жойга кўчирилган одамлар учун энг катта лагерь бўлган “aл-Хол”да ҳозирда деярли 62 минг киши яшамоқда. Уларнинг 80 фоизидан кўпроғини аёллар ва болалар ташкил этади. Мазкур аёллар ва болаларнинг аксарияти ИШИД жангарилари 2019 йилда Суриядаги сўнгги таянч пунктини бой берганидан кейин у ерга қочиб келган. Шунингдек,мамлакатнинг шимолий-шарқида яна бир қатор лагерлар мавжуд.

Воронковнинг таъкидлашича, лагерларда 60 мамлакатга тегишли  болалар бор бўлиб, улар Сурияга ёки лагерларни назорат қилувчи гуруҳларга эмас, балки БМТга аъзо давлатларга тегишли.

Айни пайтда курд жангчилари “ал-Хол” ва бошқа лагерларни ҳамда ИШИДнинг минглаб жангариларини қўриқламоқда.

Киритилди: 18:15 01.02.2021. Ўқилди: 2257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!