Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

БМТ бош котиблигига тўрт нафар номзод илгари сурилди — Associated Press

БМТ бош котиблигига тўрт нафар номзод илгари сурилди — Associated Press

Агентлик хабарига кўра, улар шу ҳафтада ўз дастурларини тақдим этиши кутилмоқда. Бу галги номзодлар сони 10 йил олдингига қараганда анча кам.

Маълум қилинишича, 21 апрел кунидан бошлаб БМТга аъзо 193 давлат элчилари номзодлар билан суҳбатлар ўтказади. Номзодлар рўйхатида қуйидагилар бор:

1. Мишел Бачелет — Чили собиқ президенти (Бразилия ва Мексика томонидан номзоди кўрсатилган).
2. Рафаэл Мариано Гросси — аргентиналик дипломат, ҳозирда МАГАТЭ раҳбари.
3. Ребека Гринспан — Коста Рика собиқ вице-президенти, БМТнинг савдо бўйича раҳбари.
4. Маки Салл — Сенегал собиқ президенти (Бурунди томонидан номзоди кўрсатилган).

2016 йилда ушбу лавозим учун 13 киши курашган эди. БМТ кузатувчиси ва “Халқаро инқироз гуруҳи” дастури директори Ричард Гованнинг фикрича, кескин қутблашув ва урушлар вазиятни ўзгартирган.

БМТ низомига кўра, бош котиб Хавфсизлик кенгаши тавсиясига биноан Бош ассамблея томонидан сайланади. Бу жараёнда бешта доимий аъзо (АҚШ, Россия, Хитой, Британия ва Франсия) вето ҳуқуқига эга, яъни улар исталган номзодни рад этиши мумкин.

Киритилди: Бугун 16:36. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!