Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

БМТ Бош котиби Японияга боради

БМТ Бош котиби Японияга боради

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 4 август куни Японияга ташриф буюради, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.

Гутерриш 6 август куни Хиросимадаги илк ядро зарбаси қурбонларини хотирлаш маросимида иштирок этади.

Ташриф давомида бош котиб Япониянинг юқори мартабали расмийлари, Хиросима ва Нагасакидаги атом портлашларидан омон қолганлар гуруҳи, шунингдек, ядровий қуролсизланиш бўйича халқаро ташаббусларга етакчилик қилаётган ёш фаоллар билан учрашади.

Хиросиманинг атом бомбаси

1945 йил 6 август, душанба куни Хиросимага ҳужум қилинди ва уч кундан кейин, 9 август, пайшанба куни Америка самолётлари Нагасакига бомба ташлади.

Хиросимага ташланган тротил эквиваленти 13 минг тонна бўлган Литтле Бой атом бомбаси шаҳарнинг тахминан 70 фоизини вайрон қилди.

Портлаш 1,5 км радиусдаги ҳамма нарсани текислади. Зилзила марказида ҳаво ҳарорати уч минг даражага етди. Фожиадан сўнг дарҳол 80 минг киши ҳалок бўлди ва 1945 йил охирига келиб қурбонлар сони 140 мингга этди.

Ярадорларнинг кўпчилиги тиббий ёрдам кўрсатилмагани учун ҳалок бўлди. Шаҳарга ёрдам бериш учун келганлар ҳам радиация таъсиридан вафот этган.

Уч кундан кейин Нагасаки шаҳрига 500 метр баландликдан 21 000 тонна тротил эквивалентига тенг “Семиз одам” атом бомбаси ташланди.

70 мингга яқин одам қурбон бўлди, шаҳарнинг ярми бутунлай вайрон бўлди.

Киритилди: 22:20 03.08.2022. Ўқилди: 2499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!