Одамлар БМТ ҳисоботларига унчалик қизиқиш билдирмайди ва уларнинг аксариятини кам одам ўқийди.
Бу ҳақда ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, БМТ ҳисоботлари ўртача 20 йил олдингига қараганда узунроқ бўлган.
"Тан олишим керакки, ҳисоботлар ҳам чўзилмоқда. Улардаги сўзлар сони 20 йил аввалги ҳисоботлардан 40 фоизга кўп. Бироқ бундай ҳисоботларнинг аксарияти камдан-кам ўқилади", - деди Бош котиб.
Унинг таъкидлашича, ташкилот ҳисоботларининг атиги беш фоизи беш минг мартадан кўпроқ юклаб олинади. Шу билан бирга, ҳар бешинчи ҳисобот мингдан камроқ юклаб олинади.
"Ва улар юклаб олинган бўлса ҳам, бу уларнинг ўқилганлигини англатмайди", дея қўшимча қилди Гутерриш.