Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Украинанинг Херьсон вилояти, Хорли шаҳрида юз берган воқеага изоҳ берди.
Бу ҳақда БМТ бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Бош котиб Россия-Украина можаросида тинч аҳоли қурбонлари сонининг кўпайиши, шунингдек, Украина ва Россиядаги ҳужумлар натижасида муҳим фуқаролик инфратузилмаси, жумладан, энергетика объектлари ва портлари вайрон бўлишидан чуқур хавотирда.
"Тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига қарши ҳужумлар халқаро ҳуқуқ доирасида тақиқланган. Қаерда содир бўлишидан қатъи назар, улар қабул қилиб бўлмайдиган ва тўхтатилиши керак" деб таъкидлаган Дужаррик, Гутерреснинг Россия-Украина урушини ҳам тўхтатишга чақирганини қайд этди.