Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ҳиндистон ва Покистонни максимал даражада вазминликка чақирди, чунки дунё бу икки давлат ўртасида ҳарбий қарама-қаршиликни кўтара олмайди.
Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнотида айтилган.
"Бош котиб Ҳиндистоннинг Назорат чизиғи ва халқаро чегара бўйлаб олиб бораётган ҳарбий амалиётларидан қаттиқ хавотирда. У ҳар икки давлатни максимал даражада ҳарбий вазминликни сақлашга чақиради. Дунё Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликка кўз юма олмайди", - дейилади баёнотда.