Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

БМТ Бангладешдаги роҳинжа қочқинларига ёрдам бериш учун қарийб 1 миллиард доллар талаб қилмоқда

БМТ Бангладешдаги роҳинжа қочқинларига ёрдам бериш учун қарийб 1 миллиард доллар талаб қилмоқда

БМТ Бангладешдаги роҳинжа қочқинлари ва мезбон жамоаларига ҳаётни сақлаб қолиш учун 934,5 миллион доллар талаб қилди.

БМТ хабар беришича, ушбу мурожаат 2025-2026 йилларга мўлжалланган Роҳинжа инқирозига жавоб бериш бўйича икки йиллик режанинг бир қисмидир.

Ташкилотнинг қайд этишича, молиялаштиришнинг қисқариши ва глобал инқирозлар вазиятни мураккаблаштириб, 1,5 миллионга яқин одамни оғир аҳволда қолдирмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, бир миллионга яқин роҳинжа Бангладешдаги гавжум лагерларда истиқомат қилади, уларнинг аксарияти 2017 йилда қўшни Мьянмадан қочиб кетган.

Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) раҳбари Эми Поуп Женевада сўзлаган нутқида, чет эл ёрдамларининг қисқариши одамлар ҳаётини хавф остига қўйишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қочқинлар тўлиқ гуманитар ёрдамга боғлиқ бўлиб қолмоқда ва унинг этишмаслиги жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Кокс-Базар туманидаги роҳинжалар лагерларига ташриф буюриб, қурбонлар билан бирдамлик билдирган эди.

Киритилди: 23:50 24.03.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!