Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

БМТ АҚШнинг Яманга берган зарбаларидан хавотирда

БМТ АҚШнинг Яманга берган зарбаларидан хавотирда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти АҚШнинг "Ансор Аллоҳ" (ҳусийлар) ҳаракати назоратидаги Яман ҳудудига берган зарбаларидан хавотирда ва барча томонларни ҳарбий фаолиятни тўхтатишга чақиради.

Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг журналистларга тарқатган баёнотида айтилади.

"Қўшма Штатларнинг Яманнинг ҳутийлар назорати остидаги ҳудудларига ўлим ва қурбонларга олиб келган бир неча маротаба зарба беришини ташвиш билан қайд этамиз. Шунингдек, ҳутийларнинг Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумларни давом эттириш ҳақидаги таҳдидларидан хавотирдамиз", - дейилади баёнотда.

Жаҳон ташкилоти, шунингдек, "ҳар қандай кейинги кескинлашув минтақавий тарангликни кучайтириши, Яман ва Яқин Шарқ минтақасини янада беқарорлаштириши ва мамлакатдаги аллақачон оғир гуманитар вазиятга жиддий таҳдид солиши мумкин бўлган жавоб ҳаракатларининг янги босқичларини келтириб чиқариши мумкинлигини" таъкидлади.

Киритилди: 01:02 17.03.2025. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!