1967 йилдан бери Исроил томонидан 800 мингдан ортиқ фаластинлик ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган ва қамоққа олинган. Бу ҳақда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги инсон ҳуқуқлари ҳолати бўйича махсус маърузачиси Франческа Албанезенинг ҳисоботида айтилади.
“Исроил ҳарбий босқинчилиги бутун босиб олинган Фаластин ҳудудини очиқ қамоқхонага айлантирди”, — дейилади ҳужжатда.
Фаластинликларнинг бутун авлодлари кенг тарқалган ва мунтазам равишда ўзбошимчалик билан озодликдан маҳрум қилинган, деди у.
Ҳисоботга кўра, 1967 йилдан бери ҳибсга олинган ўн минглаб фаластинликлар орасида 12 ёшли болалар ҳам бор.
Мутахассиснинг айтишича, 2023-йилнинг июн ойи ҳолатига кўра, Исроил қамоқхоналарида 5000 нафар фаластинлик сақланяпти, улардан 160 нафари болалар.
Фаластин маъмуриятига кўра, 1967 йилдан бери бир миллионга яқин фаластинлик ҳибсда сақланган.