Эрон АҚШга қарши эҳтимолий янги ва кенг кўламли зарбаларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Эрон расмийсига таяниб хабар берди.
Манбанинг айтишича, Теҳрон АҚШ томонидан янги бомбардимонлар амалга оширилиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда ва бунга жавоб бериш имкониятига эга.
Эрон расмийси, шунингдек, АҚШнинг денгиз блокадаси ва санкциялари мамлакатдаги иқтисодий вазиятни мураккаблаштираётганини тан олган. Бироқ унинг таъкидлашича, Теҳрон янги шароитга мослашмоқда.