Дунёнинг энг бой одамлари учлигига энди фақат америкаликлар етакчилик қилмоқда. LVMHэгаси Бернард Арно Bloomberg “Миллиардерлар индекси” (Bloomberg Billionaires Index) томонидан эълон қилинган, хусусан, компания акциялари қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқиладиган рейтингда пастга тушди, деб хабар беради ТАСС.
— Илон Маск 235 миллиард доллар бойлиги билан рейтинг етакчиси бўлиб қолмоқда;
— Жефф Безос иккинчи ўринни эгаллади, унинг бойлиги 193 миллиард долларга баҳоланмоқда;
— Марк Сукерберг 188 миллиард доллар бойлиги билан учинчи ўринга кўтарилди, унинг бойлиги 183 миллиард долларга баҳоланган;
— LVMH эгаси Бернард Арно 184 миллиард долларлик активлари билан рейтингда тўртинчи ўринга тушиб кетди;
— Билл Гейтс ўзининг 154 миллиард долларлик бойлиги билан 5-ўриндан жой олди.
Bloomberg 2012 йил март ойидан буён Bloomberg Billionaires Index нашр этиб келади, унда сайёрамизнинг 500 та энг бой одамининг бойлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд.