АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Давлат департаменти томонидан ўтказилган қабул маросимида гитара чалиб, қўшиқ куйлади. У “The Hoochie Coochie Men” қўшиғини куйлаётгани тасвирланган видеони ўзининг X’даги саҳифасига жойлаган.
“Мусиқа ва дипломатияни уйғунлаштириш учун бугунги имкониятни қўлдан бой бермадим. Давлат департаментининг янги Глобал мусиқа дипломатияси ташаббусини ишга тушириш жуда ёқимли эди”, дея изоҳ қолдирган Блинкен.
Давлат котиби мусиқани дипломатия воситасига айлантиришга қаратилган “Глобал мусиқа дипломатияси ташаббуси” номли лойиҳани шу тарзда очиб берди.
Давлат департаменти хабарига кўра, Американинг дунё бўйлаб инглиз тилини ўрганишни рағбатлантиришга қаратилган қиймати 40 млрд долларлик дастурида мусиқага алоҳида ўрин ажратилади.
“Агар сиёсат бўлмаганида, Блинкен cовер гуруҳида карьерасини қуриши мумкин эди. Блинкен у ерга жуда мос тушарди”, дея муносабат билдирган мусиқий танқидчи Евгений Бабичев.