Бугун 3 февраль, 2023 йил, жума

O'ZB

"Бизда свет йўқ": Ўзбекистонлик мухлис Инфантинодан Қатардаги жаҳон чемпионатини ёзга кўчиришни сўради

"Бизда свет йўқ": Ўзбекистонлик мухлис Инфантинодан Қатардаги жаҳон чемпионатини ёзга кўчиришни сўради

Ботимизга мухлисларимиздан бири ФИФА президенти Жанни Инфантинога ёзган хат келиб тушди, деб ёзади телеграмдаги "Shokirjonov kanali".

«Салом, жаноб Инфантино! Мен Ўзбекистонлик Азаматман. Қатардаги мундиалга термамиз чиқмаган эрса-да, жуда қизиқиш билан томоша қилишни ният қилгандик. Афсуски, юртимиздаги ток узилишлари сабаб кўп ўйинларни кўра олмаяпмиз.

Сизга бир таклифим бор, жаноб Инфантино. Жаҳон чемпионатининг гуруҳ баҳслари ўз якунига етди. Кейинги босқичдаги учрашувларни ёз фаслида ўтказсангиз. Сабаби ток ўчиши муносабати билан бири-биридан қизиқ учрашувларни кўра олмаймиз, шунга мажбурмиз. Ёз ойида эса бизда ток ўз нормасида берилади. Ўшанда биз ҳам миллионлар ўйинидан баҳраманд бўлармидик...

Мен аниқ биламанки, ҳудудимиздаги ток ўчишларини бартараф этишдан кўра, Қатардаги жаҳон чемпионатининг қолган қисмини ёз ойига кўчириш осонроқ. Ўйлаймизки, Ўзбекистон энергетика вазирлигидан фарқли равишда, футбол мухлисларини қадрлайсизлар.

03.12.2022
🕐 00:59»

Киритилди: 15:54 04.12.2022. Ўқилди: 10893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!