"Россия учун “Махсус ҳарбий операция”нинг керакли натижаси “инқироз”га сабаб бўлган омилларни бартараф этиш, узоқ муддатли тинчлик учун шароит яратиш ва Украинадаги рус тилида сўзлашувчи аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат", — дея таъкидлади Владимир Путин.
Президент, шунингдек, Россия АҚШ халқининг ўз миллий манфаатлари борлигини инобатга олишини билдирди.
"Биз бунга ҳурмат билан қараймиз, бироқ бизга ҳам шундай муносабатда бўлишларини кутамиз", — деди Путин.