Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Биз янада кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига муҳтожмиз

Биз янада кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига муҳтожмиз

Зеленский Россиянинг сўнгги авиазарбаларидан сўнг Ғарб давлатларига Украина қўшимча ҳаво мудофааси тизимларига муҳтожлигини билдирди.

"Кремл бундай кенг кўламли ҳужумларни имкон борича давом эттиради. Биргина ўтган ҳафта давомида Россия Украинага ҳужумларда тахминан 114 та ракета, 1270 та дрон ва 1100 та авиабомба қўллади. Биз янада кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига муҳтожмиз", — деб ёзди Украина президенти Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ, Украина Қуролли кучларига кўра, Россия мамлакат ҳудудига кечаси ва эрталаб 477 та ҳужумчи дрон ва 60 та турли русумдаги ракеталар, жумладан “Кинжал” ва “Искандер-М” ракеталари билан ҳужум уюштирди. 436 та дрон ва 38 та ракета уриб туширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: 22:15 29.06.2025. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!