КХДР етакчиси АҚШ, Жанубий Корея ва Япония ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка қарши туриш учун мамлакат ядровий энергетикасини мустаҳкамлашга ваъда берди.
Ким Чен Ин бу ҳақда Корея Халқ армияси батальонлари қўмондонлари ва сиёсий комиссарларининг тўртинчи йиғилишидаги нутқида маълум қилди.
"Корея ярим ороли дунёдаги энг қайноқ нуқта ҳидобланади. Биз ядро қуролига асосланган мудофаа кучларимизни чекловларсиз кучайтирамиз", — дея таъкидлади Шимолий Корея раҳбари.
Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатларни олдини олиш ва керак бўлса, душманларга қарши олдиндан зарба бериш учун ҳарбий тайёргарликни якунлаш ва ядровий қувватни мустаҳкамлаш зарур.