Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Биз қашшоқликни икки баробар камайтиришга эришдик — Путин

Биз қашшоқликни икки баробар камайтиришга эришдик — Путин

Россия президенти Владимир Путин Сочида бўлиб ўтган "Валдай" халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ўз ишининг асосий самараси мамлакатда қашшоқликни икки баравар камайтириш бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда ТAСС ёзмоқда.

"Биз нимага эришдик. Бизда 40 миллион одамнинг ҳолати қашшоқлик чегарасидан паст эди, бугунги кунда ҳам улар кўп, аммо 40 миллион эмас, кўпи билан 20 миллион нафар. Бу, эҳтимол, энг муҳим натижадир", - таъкидлади давлат раҳбари.

Шунингдек, у Россияда "саноатнинг айрим тармоқларини, шу жумладан мудофаа саноати"ни тиклаш имкони борлигини таъкидлади, улар 90-йилларнинг охирида деярли ўз фаолиятини тўхтатди.

Шунингдек, мамлакат ютуқлари қаторида Владимир Путин 90-йилларда бошланган мураккаб босқични, жумладан, терроризм хавфини енгиб ўтганини ҳам айтди.

“Ҳа, биз мамлакат ҳаётидаги, айниқса, терроризмга қарши курашдаги бу мураккаб босқични енгиб ўтдик. Менинг ҳаракатим туфайли эмас, балки рус халқининг сабр-тоқати, жасорати ва иродаси туфайли”, - деди Путин.

Киритилди: 13:35 22.10.2021. Ўқилди: 1810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!