Стармер Буюк Британияда музлатиб қўйилган 25 миллиард фунт стерлинглик Россия активларини мусодара қилиш масаласини "мураккаб" дея баҳолади.
"Бундай қарорни қабул қилишда синчковлик билан ўрганиб чиқилиши лозим бўлган кўплаб омиллар мавжуд. Биз мазкур масалани иттифоқчиларимиз билан муҳокама қилмоқдамиз, бироқ мен Буюк Британия парламентида ўзимни алдаб, бу саволга оддий жавоб бор деб айтишни истамайман", – дея таъкидлади Буюк Британия бош вазири Кир Стармер.