Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Биз билган ва билмаган ҳақиқатлар

Биз билган ва билмаган ҳақиқатлар

Сиз қайси ёшда бўлишингиздан қатъи назар бизни ўраб турган оламда турли ҳодиса ва воқеалар бўлган, бор ва бўлишига шубҳаланмасангиз ҳам бўлади. Аммо ҳаммаси ҳақида ҳам билавермайсиз. AdMe.ru бундай воқеа-ҳодисаларни жамлади. Улар қуйидагилар:

  1. Ер шарининг ярим аҳолиси бирор марта ҳам қор кўрмаган.
  2. Эйфел минорасини ҳар 7 йилда бир марта бўяшади.
  3. Осакада (Япония) шундай йўл борки унга бинодаги офис орқали ўтилади.
  4. Ҳар бештадан 2 нафар одам ўзларининг биринчи муҳаббатларига уйланадилар.
  5. Ердаги қум зарраларидан кўра осмондаги юлдузлар сони кўпроқдир.
  6. Чарли чаплин иккита бир бирига ўхшаган Чарли Чаплинлар танловида учинчи ўринни олган экан.
  7. Хитой мактабларида ўқитувчилар ўқувчилар яхши ўқишлари учун дарс вақтида синфда 20 дақиқа ухлашларига рухсат беришар экан.
  8. Актриса Ширли Хендерсон “Гарри Поттер” фильмида Плакса Миртл деган 13 ёшли ўқувчи қиз ролини ижро этганида 40 ёшлар атрофида бўлган экан.
  9. Плутон планетаси Россия давлатига нисбатан кичик экан.
    10. Қиш вақтида ёмғир ёки қор яхмалакка айланмаслиги учун Рейкьявикда иситиладиган тротуарлар қуришар экан.
  10. Олмахонлар худди мушуклар каби хуриллашаркан. Ҳаттоки қуён ва филлар ҳам хуриллашаркан.
  11. Коала суткада 18 соатдан 22 соатгача ухлар экан.
  12. Болалар бир ойдан 3 ойгача кўз ёшсиз йиғлашар экан. Кўз ёш безлари болаларнинг шу ёшида ҳали суюқлик ишлаб чиқармас экан.
  13. Дунёда кубик рубик ўйинчоғи энг кўп сотиладиган товар экан.
  14. Колибри деган қушча орқасига қараб учадиган ягона қуш экан. Учаётган вақтда унинг юрагини уриш тезлиги минутига 500ни етар экан.
  15. Жон Рокфеллр 100 минг доллар ишлашни орзу қилиб 100 ёшгача яшашни орзу қилган экан. У 192 миллион доллар ишлаб 97 ёшида вафот этган экан. Демак ҳамма орзулар ҳам рўёбга чиқавермас экан.
  16. Токиодаги ҳайвонот боғлари ҳайвонлар ташриф буюрувчилардан дам олишлари учун бир йилда 2 ойга ёпилар экан.
  17. Россия билан АҚШни бор-йўғи 4 километр ажратиб туради.
  18. Уммондаги энг сершовқин мавжудот Креветка (майда қисқичбақа) экан.
  19. Александр Грейам Белл телефонни кашф қилган бўлса ҳам бирор марта онаси ва рафиқасига телефон қилмаган экан. Чунки уларнинг эшитишда нуқсони бўлган экан.
  20. Ливермор шаҳрида 110 йилдан буён ёниб турган лампочка бор экан.
  21. Болалар бир кунда ўртача 400 марта кулсаа катталар 15 марта кулар экан.
  22. Дунёда шундай катта қасрлар бор эканки улар Москвадаги квартиралардан кўра арзон турар экан.
Киритилди: 04:00 07.07.2020. Ўқилди: 3973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!