Қирғизистон пойтахти аҳолиси Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария туфайли иссиқ сув ва иссиқлик таъминотисиз қолди, деб хабар берди жума куни журналистларга республика энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
"Жорий йилнинг 2 февраль куни соат 3:00да (Тошкент вақти билан 02:00) Бишкекдаги ИЭСда авария юз берди, натижада ускуна ишдан чиқди. Айни дамда барча шахсий таркиб кучлари ҳалокатни бартараф этишга жалб қилинган. Ҳодиса оқибатида уч нафар ходим тан жароҳати олди, улар шифохонада”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Бошқарма маълумотларига кўра, шаҳар аҳолиси узлуксиз электр энергияси билан таъминланган. Шу билан бирга, комбинат иссиқлик электр станцияси ва иссиқлик тармоқлари ишини таъминлаш мақсадида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўхтатилди.