Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бирорта ҳам америкалик аскар Украина тупроғида бўлмайди

Бирорта ҳам америкалик аскар Украина тупроғида бўлмайди

Украинадаги Россия билан тўғридан-тўғри қуролли тўқнашув АҚШ манфаатларига хизмат қилмайди, деди давлат котиби Энтони Блинкен Франциянинг LCI телеканалига берган интервьюсида.

"Украина тупроғида бирорта ҳам америкалик аскар бўлмайди", - деб ишонтирди дипломат.

Америка ташқи сиёсат департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ўз миллий хавфсизлиги учун Россия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликдан қочади.

Февраль ойи охирида Франция президенти Эммануэл Макрон Париж Москванинг “бу урушда ғалаба қозонишига” йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилишини айтган эди. Жумладан, Украинага қўшин юбориш масаласи ҳам муҳокама қилинганини, лекин аксарият Ғарб давлатлари бу ғояни қўллаб-қувватламаган эди.

Кейинчалик Макрон бу гаплари учун кескин танқидга учрагач сиёсатчи унинг барча сўзлари диққат билан ўйланганини таъкидлади. У, шунингдек, Парижнинг Киевга ёрдам бериш масаласида "чегара ва қизил чизиқлар"га эга эмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 22:19 03.04.2024. Ўқилди: 1443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!