Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Триполидаги кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Триполидаги кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливиядаги Қўллаб-қувватлаш Миссияси (UNSMIL) тинч аҳоли зич жойлашган ҳудудларда шиддатли жанглар авж олаётган Триполидаги хавфсизлик вазиятининг ёмонлашувидан жиддий хавотир билдиради.

Бу ҳақда UNSMILнинг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида айтилади.

Миссия барча томонларни тинч аҳолини ҳимоя қилиш мажбуриятини эслатиб, зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва осойишталикни тиклашга чақирди.

"Тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига қилинган ҳужумлар уруш жиноятларини ташкил этиши мумкин. UNSMIL оқсоқоллар ва жамоат раҳбарларининг вазиятни пасайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди", - дейилади миссия баёнотида.

Киритилди: 05:52 13.05.2025. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!