Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Биринчи ўзбек актрисасининг фожиали ўлими

Биринчи ўзбек актрисасининг фожиали ўлими

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати биринчи ўзбек актрисаси Турсуной Саидазимова ҳақида маълумот берди.

Актириса 1911 йил Тошкентда туғилган. Тақдир тақозоси билан унинг ҳаёти фожиали якун топган. 1928 йилнинг 10 майида 17 ёшида Бухородаги гастроль сафари чоғида ўз турмуш ўртоғи томонидан ваҳшиёна ўлдирилади.

Актрисанинг фожиали ўлими санъат аҳлининг қалбини ларзага келтирган. 

Ўзбекистон халқ артисти Муҳиддин Қори Ёқубов Турсуной ўлдирилганда шундай деган экан: "Душманлар қўйишмаяпти. Майли, битта шаҳид кетган Турсунойнинг ўрнига юзтасини тайёрлайман".  

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий унга атаб “Турсуной марсияси”ни яратган.

Киритилди: 15:19 27.01.2021. Ўқилди: 6757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!