Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Биринчи Президентнинг қизи Швейцарияда қаср сотиб олди (ФОТО)

Биринчи Президентнинг қизи Швейцарияда қаср сотиб олди (ФОТО)

Швейцариянинг “Bilan” журнали 21 август куни тарқатган хабарга кўра, Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг иккинчи қизи Динара машҳур “Белрив” (Château de Bellerive) қасрини сотиб олган. Нашрнинг ёзишича, ушбу иншоот бунгача шаҳзода Садриддин Оғахонга тегишли бўлган. У жаҳон исмоилийларининг ҳозирги лидери шоҳ Карим Ҳусайн Оғахон IVнинг амакисидир.

Қаср Женева яқинида жойлашган ва Швейцариянинг миллий мероси рўйхатига киритилган. “Bilan” журнали манбаси Динара Кулибаева ушбу қасрни 62 млн франк (қарийб 63 млн доллар)га сотиб олганини айтган.

28700 м2 ҳудудда жойлашган “Белрив” қасри бундан уч йил аввал сотувга қўйилган. Қаср учун дастлаб 120 млн франк сўралган. Афтидан бу нархга сотилмаганидан нарх пастлаб борган. Бир неча кун олдин Динара Кулибаева “Белрив”ни қарийб икки баробар арзон нархга сотиб олган.

Бу Назарбоеванинг Швейцариядаги биринчи йирик хариди эмас, демоқда “Bilan”. Таҳририятдаги маълумотга кўра, Динара 2009 йили ҳам 75 млн долларга кўчмас мулк сотиб олган.

Назарбоевнинг қизи Швейцария нашрининг ушбу хабарига ҳозирга қадар ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ.

Киритилди: 15:50 23.08.2019. Ўқилди: 6524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!