Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бир вақтда иккита ОТМда ўқиш имконияти юзасидан сенатор сўрови юборилди

Бир вақтда иккита ОТМда ўқиш имконияти юзасидан сенатор сўрови юборилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда олий таълим тизими жадал ривожланиб, ОТМлар сони 77 тадан 203 тага етди, талабаларни қамраб олиш даражаси эса 9% дан 42% га ошди. Аммо аҳоли томонидан бир вақтнинг ўзида икки ОТМда таҳсил олиш имконияти чеклангани юзасидан мурожаатлар кўпаймоқда.

Сенатор Бахром Абдуллаев бу борада расмий тушунтириш сўраб, Олий таълим вазирига сўров йўллади. Унда амалдаги ҳужжатлар (393-сон қарор ва ҲЕМИС тизими) ёшларнинг бир нечта таълим йўналишида таҳсил олиш имкониятини чеклаётгани таъкидланган.

Шу билан бирга, хорижий мамлакатларда бундай чекловлар йўқлиги ва талабалар бир вақтда бир нечта диплом олиши мумкинлиги қайд этилган.

Киритилди: 12:58 06.05.2025. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!