Бугун 2 апрель, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Бир сурат тарихи. Балда стулда ўтириб, ухлаб қолган малика Диана

Бир сурат тарихи. Балда стулда ўтириб, ухлаб қолган малика Диана

1981 йилда Альберт ва Виктория музейидаги балда малика Диана стулда ўтириб, ухлаб қолган. «Peopletalk.ru» бу ҳолат қандай юз бергани ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Маълум бўлишича, ўшанда малика Диана биринчи фарзанди Уильямга ҳомиладор бўлган. Кейинроқ бу Диана ухлаб қолишининг ягона сабаби эмаслиги ойдинлашди.

Тадбирдан бир кун олдин кечаси Диана турмуш ўртоғи Чарльзнинг 10 йилдан буён маъшуқаси борлигини билиб қолган. Бу ҳақда кейинроқ малика Диананинг ҳаётини тасвирлаган биографлар сўзлаб берган.

Айтишларича, ўшанда малика ўзига ҳам зарар етказишга уринган, бироқ уни тўхтатиб қолишган. Диана ўша кеча яхши ухлай олмаган. Шунинг учун бал вақтида ухлаб қолган.

 

Киритилди: 05:00 25.03.2020. Ўқилди: 2379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!