Бугун 14 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бир қатор Украина расмийлари ер ости бойликлари бўйича келишув тафсилотлари сизиб чиққани сабабли полиграфдан ўтказилди

Бир қатор Украина расмийлари ер ости бойликлари бўйича келишув тафсилотлари сизиб чиққани сабабли полиграфдан ўтказилди

Бир неча украиналик амалдорлар АҚШ ва Украина ўртасидаги фойдали қазилмалар бўйича келишув тафсилотлари сизиб чиққани учун полиграфда текширувдан ўтказилди.

Бу ҳақда РБК-Украина хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Украина президенти Володимир Зеленский Украина Хавфсизлик хизматига (УХХ) АҚШ ва Украина ўртасидаги ер ости бойликлари бўйича янги келишув лойиҳаси тафсилотлари сизиб чиққандан кейин текширув ўтказишни буюрган.

Тергов келишув тафсилотларини халқ депутати Ярослав Железняк эълон қилганидан кейин бошланган. Унинг таъкидлашича, бу якуний ҳужжат эмас ва матн таҳрирланиши мумкин. Железняк унинг манбалари Украина расмийлари эмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 17:28 05.04.2025. Ўқилди: 926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!