Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Бир нечта туманларда табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бир нечта туманларда табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Паттахон” МФЙда яшовчи У.И. ўз хонадонида таркибида олтин зарралари мавжуд бўлган тошларни майдалашга мўлжалланган яширин цех ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 363,6 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ЭТК ходималари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Паттахон” МФЙда яшовчи Р.О. ҳам ўз хонадонида таркибида олтин зарралари мавжуд бўлган тошларни майдалашга мўлжалланган яширин цех ташкил этиб, 383,6 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъул шахслари бошқарма маъмурий биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 195 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Г.” УК раҳбари Н.Б. қиёслов кўриги муддати ўтган ва назорат тамғалари бўлмаган электр ҳисоблагичдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб, 88,3 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.Sh.” МЧЖ раҳбари Ж.Х. МЧЖга қарашли дала майдонидаги насосларни умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 74,4 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.L.” МЧЖ раҳбари Ф.Э. МЧЖ қарашли кўп қаватли уйини умумий фойдаланишдаги сув қувурига ичимлик суви ҳисоблагичисиз ўзбошимчалик билан улаб, 108,7 минг куб ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жами 931,8 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:21 23.03.2023. Ўқилди: 1155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!