Бугун 20 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Бир нечта жиноятларда айбланган бухоролик эркак оқланди. Нега?

Бир нечта жиноятларда айбланган бухоролик эркак оқланди. Нега?

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Бухоро шаҳар судининг 2011 йил 03 мартдаги ҳукмига кўра, А.Хайдаров (исм-фамилияси ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 205-моддасининг 1-қисми ва 229-моддаси билан ЖКнинг 57,45-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 2 йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 9.043.000 сўм жарима жазосига судланган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди судьяси  Завқий Қурбоновнинг маълум қилишича, А.Хайдаров 1996 йилдан 2010 йилнинг июнь ойига қадар  Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси тизимида фаолият кўрсатиб келиб, мансабдор шахс бўла туриб, мансаб мавқеидан фойдаланиб, турмуш ўртоғи Ф.Мухаммедова раҳбарлик қилиб келаётган Бухоро шаҳридаги “Акмали” шахсий кичик корхонасида норасмий равишда раҳбарлик қилиб келиб, корхона томонидан 2008 йил ҳисобот даврида устав фондини шакллантириш учун  қайтариб олмаслик шарти билан, олинган 30.000.000 сўмлик молиявий ёрдамдан ягона солиқ тўлови ҳисобланмаганлиги натижасида жами 3.007.200 сўмлик  ягона солиқ тўловини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги, Бухоро шаҳридаги “Дилкушо деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодексининг 38-моддаси талабларига риоя қилмасдан  қурилиш лойиҳасиз (АПЗсиз) ўзбошимчалик билан қайта қурилишни амалга ошириб, 244,4 кв.м. майдонда режадаги шакли ўзгартирилиб 11 хонадан иборат бўлган савдо дўконлари, умумий овқатланишга мўлжалланган хоналарни ҳамда 18,2 кв.м ўлчамда ертўла қуриб, ушбу қайта қурилган иншоотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида”ги  қарори талабларини бузиб, Давлат кадастр хизмати органларидан рўйхатдан ўтказмаган ва натижада Бухоро шахридаги “Дилкушо  деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятига бозор ҳудудидан ажратилган ер майдони бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 386-моддаси 1-бандида  бозорларнинг ҳудудида жойлашган ер участкалари ва бинолар учун бозорга  ер ижара тўловлари тўлаши шарт бўлган бўлсада, 2007 йилда 637.000 сўм, 2008 йилда 1.190.000 сўм,  2009 йилда 1.540.000 сўм ва 2010 йилда 2.072.000 сўм, бундан ташқари шу бозор ҳудудидаги ўзининг мулки ҳисобланган 68,4 кв.м.дан иборат, кадастр гувоҳномаси 0599840 бўлган «манти хона» биноси бўйича 230.084 сўмлик мулк солиғини ҳамда бозорга ер ижара тўловлари тўлаши шарт бўлган бўлсада,  2007 йилда 311.220 сўм, 2008 йилда  581.400 сўм, 2009 йилда 752.400 сўм ва 2010 йилда 1.012.320 сўм,  жами  8.326.424 сўм кўп миқдордаги ер ижара ва мулк солиғи тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликда;

Шунингдек, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 1996 йилдан 2010 йилнинг июнь ойига қадар  Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси тизимида фаолият кўрсатиб келиб, мансабдор шахс бўла туриб, мансаб мавқеидан фойдаланиб, турмуш ўртоғи Ф.Мухаммедова  раҳбарлик қилиб келаётган Бухоро шаҳридаги “Акмали” шахсий кичик корхонасида норасмий равишда раҳбарлик қилиб келиб, Бухоро шаҳридаги “Дилкушо деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳудудидаги савдо дўконини қариндоши М.Мустафоевга 2009 йилдан Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясидан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан, Бухоро шаҳридаги “Акмали” шахсий кичик корхонаси раҳбари Ф.Мухаммедова билан ўзаро жиноий тил бириктириб шу  шахсий кичик корхонасига қарашли савдо дўконида  ўзини қонунсиз тадбиркорлик фаолиятини олиб боришига, қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият тури яъни чакана савдо-ноозиқ-овқат  маҳсулотлари савдоси билан 2010 йилнинг 17 июнь куни шуғулланиб келиб  харидор Ж.Хакимовга 181.000 сўмга бир дона кузатув камераси, бирта переходник  ва бирта  блок питаниясини  савдо чекини бермасдан  Бухоро шаҳар “Дилкушо деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида савдо фаолияти билан шуғулланиб келиб,  ушбу қатъий белгиланган солиқ тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида тегишли рўйхатдан ўтмасдан, 2009-2010 йилнинг июнь ойига қадар 6.713.815 сўмлик  қатъий белгиланган солиқ ва 600.673 сўм бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ягона ижтимоий  тўловларини жами 7.314.488 сўмлик кўп миқдордаги мажбурий солиқ тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”  ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 декабрдаги “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида”ги 621-сонли, 2002 йил 05 августдаги “Пул маблағларини банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280-сонли қарорлари талабларига риоя қилмасдан аксинча ушбу қарор талабларини бузиб 2010 йилнинг 17 июнь куни чет элда ишлаб чиқарилган, кирим ҳужжатлари, сифат сертификати бўлмаган жами 113 номдаги 9.646.000 сўмлик кўп миқдордаги товар моддий бойликлар савдоси билан шуғулланиб келишига шароит яратиб бериб, жами 18.648.112  сўмлик жуда кўп миқдордаги мажбурий солиқ тўловларни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган.

Бироқ, А.Хайдаровни Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси тизимида фаолият кўрсатиб келиб, мансабдор шахс бўла туриб, мансаб мавқеидан фойдаланиб, турмуш ўртоғи Ф.Мухаммедова раҳбарлик қилиб келаётган Бухоро шаҳридаги “Акмали” шахсий кичик корхонасида норасмий равишда раҳбарлик қилиб келганлиги ёки норасмий раҳбар сифатида ягона солиқ тўловини, кўп миқдордаги ер ижара ва мулк солиғи тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги, “Дилкушо” деҳқон бозори ҳудудида ўзбошимчалик билан қайта қурилиш ишларини амалга оширилганлиги, кўп миқдордаги товар моддий бойликлар савдоси билан шуғулланиб келишига шароит яратиб берганлиги, жуда кўп миқдордаги мажбурий солиқ тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлиги бирон-бир далиллар билан исботлаб берилмаган.

Шу сабабли, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2020 йил 04 июндаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2011 йил 03 мартдаги ҳукмининг А.Хайдаровга нисбатан қисми бекор қилиниб, унинг қилмишида жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК
83-моддасининг 2 ва 3-бандига асосан тугатилди.

А.Хайдаров айбсиз деб топилиб, оқланди.

А.Хайдаровга ўзига етказилган мулкий, маънавий ва бошқа зиён оқибатларини ЖПКнинг 304-313-моддаларида назарда тутилган тартибда бартараф қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

 

 


 

Киритилди: 11:35 23.06.2020. Ўқилди: 2910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!