Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Бир марталик моддий ёрдам пули" ортида яширинган киберфирибгарлик жинояти

"Бир марталик моддий ёрдам пули" ортида яширинган киберфирибгарлик жинояти

Бухоро вилояти, Жондор туманида яшовчи 35 ёшли (аёл) О.С. ИИОга мурожаат қилиб, номига номаълум сабабларга кўра 15.970.000 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти, Жондор туманида яшовчи 23 ёшли (аёл) Р.М. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган, (аёл) Р.М., жабрланувчи (аёл) О.С.га ўзини "Мақсуда" деб таништириб, маҳаллада ишлашини ҳамда бир марталик моддий ёрдам пули олишда ёрдам қилишини айтиб, (аёл) О.С.нинг банк мобил иловаси орқали 15.970.000 сўм миқдорда онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида ўзининг банк картасига ўтказиб олиб, ўзлаштирганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 11:52 04.05.2024. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!