Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бир кунлик саёҳат: Месси нега Италияга бориб келди? (фото)

Бир кунлик саёҳат: Месси нега Италияга бориб келди? (фото)

Барселона ҳужумчиси Лионель Месси бир куннинг ўзида мажбурият юзасидан Италияга бориб келди. Уни қисқа, аммо жуда муҳим учрашув кутаётганди.

Месси 14 январ куни эрталаб Италияга йўл олди, куннинг иккинчи ярмида эса яна Испанияга қайтди.

Sportbible , манбасининг ёзишича, Месси диетолог Жулиано Позер билан учрашган. Футболчи бу мутахассисга жуда ишонади ва ишини юқори баҳолайди, анча йиллардан бери Позер билан ишлайди.

Лео Жулиано билан бундан олдин 2018 йил майида жаҳон чемпионатидан олдин учрашганди.

Маълумот учун, Позер спортчиларни тайёрлашда гулли терапиядан фойдаланади. Унинг мижозлари сирасига Мессидан ташқари Серхио Агуэро ва Анхель Ди Мария ҳам киради.

Киритилди: 10:59 17.01.2019. Ўқилди: 17584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!